АҚШнинг TDP Data Systems инновацион аналитик компанияси билан онлайн видеоконференция

28.08.2020

2020 йилнинг 20 август куни АҚШнинг TDP инновацион аналитик компанияси рахбари James Beddows ва ТКТИ ректори Б.Ш.Усмонов томонидан онлайн учрашув давомида ўзаро хамкорлик қилиш учун Меморандум имзоланди.

TDP Data Systems компанияси ўз фаолиятида илғор ахборот технологиялар ва ушбу соҳадаги экспертлар ёрдамида дунё бўйича инновацион лойиха ва ғояларни бахолаш, солиштириш, янги лойихаларни келажакдаги самарадорлигини аниқлаш каби хизматларни амалга оширади. Шу жумладан, TDP Data Systems компанияси олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, стартап лойихаларга аналитик хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Хамкорлик меморандумига асосан 27 август куни АҚШнинг TDP инновацион аналитик компанияси вакилларини ТКТИ илмий-тадқиқот ишланмалари билан таништириш мақсадида онлайн видеоконференция ташкил этилди. Видеоконференцияда ТКТИ томонидан илмий ишлар бўйича проректор Х.Пулатов, халқаро хамкорлик бўлими бошлиғи З.Бабаханова, М.Самадий, А.Норқобилов қатнашди.

Видеоконференция давомида TDP Data Systems компанияси иш фаолияти хақида тақдимот намойиш этилди ва ТКТИ илмий тадқиқот сохасида бажарилган ишланмаларини дастлабки бахолаш учун асосий критерий ва кўрсаткичлар белгилаб олинди.

 

 
TDP Data Systems компанияси билан онлайн видеоконференция. 27.08.2020 й.

TDP Data Systems компанияси билан хамкорликда келажакда институтда бажарилаётган инновацион ишланмаларни дунё бўйича имплементация қилиш истиқболларини аниқлаш, илғор ишланмаларни халқаро патентлар билан ҳимоялаш ва натижаларни тижоратлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

 

Халқаро хамкорлик бўлими