Институт жамоаси Тошкент шахрида жойлашган "AMILOV" қандолатчилик корхонасига ташриф буюришди

12.10.2018

2018 йил 9 октябр куни институтимиз илмий ишлар ва инновация бўйича проректор У. Мухторалиев, Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси факультети декани О.Қ. Юнусов, Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси мудири А.Т. Рўзибоев, кафедра доцентлари Н.К. Айходжаева ва Г.З. Джахангировалар Тошкент шахрида жойлашган             "AMILOV" қандолатчилик корхонасига ташриф буюришди.  Корхонанинг иқтисод ишлари бўйича директор муовини, бош мухандиси ва лаборатория бўлими бошлиғи ҳамроҳлигида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари яқиндан таништирилди. корхона энг сўнгги ишлаб чиқариш технология ва техникалар билан жиҳозланган бўлиб, асосан Германия, Франция, Италия, Голландия, Австралия, Россия ва бошқа ривожланган давлатлардан келтирилган. Корхонада 14 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш линиялари келтирилган ва бугунги кунда синов тарзида ишлаб турибди.

Корхонада деярли тўлиқ хориждан келтирилган хом ашё ва материаллардан фойдаланилмоқда. корхонадаги баъзи жиҳоз ва қурилмалар МДҲ давлатларида ягона ҳисобланади. шу сабабли ушбу корхонада ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулотлари импорт ҳисобига келтирилаётган қандолат маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олади. Институтимиз раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, келажакда қилиниши лозим бўлган ишларни мухокама қилиб олдилар. келгусида мазкур корхона билан институтимиз ўртасида ҳамкорлик шартномаси ва англашув меморандуми тузиш, талалабаларни ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш, корхона муаммоларини ечишга қаратилган хўжалик шартномалари тузиш келишиб олинди.
Бугунги кунга келиб, фабрика кенг ассортиментли маҳсулотларни таклиф қилмоқда: печенье, вафли, мармелад, маршмеллоу, карамель ва конфетларнинг бошқа турлари, шунингдек шоколад маҳсулотлари, сутли ҳамда қора шоколад, турли начинкали плиткалар.