2018 йил 3 октябрь куни "Ўзэкспомарказ"да "Ипак йўлида туризм" номли XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмасига старт берилди.

05.10.2018

2018 йил 3 октябрь куни "Ўзэкспомарказ"да "Ипак йўлида туризм" номли XXIV Тошкент халқаро туризм кўргазмасига старт берилди.
Шу муносабат билан 4-5 октябрь кунлари НМКТФ талабалари "Ипак йўлида туризм" халқаро кўргазмасига ташриф буюришди.

Ҳукумат мурожаатида хорижий ишбилармонлар учун туризм жозибасини ошиб бораётганини айтилиб, АҚШ, Хитой, Корея Республикаси, Буюк Британия, Нидерландия, Сингапур ва Туркия каби мамлакатларининг инвестицион компаниялари Ўзбекистонда турли инфратузилмавий туристик объектларни яратишга доир қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқиш билдираётганини таъкидланди.
  Миллий павильонда Ўзбекистон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси тақдимот стендларини кўриш мумкин. Уларда ҳар бир ҳудуднинг миллий маданияти ва туристик салоҳияти намойиш этилмоқда.

Халқаро павильонда эса халқаро авиакомпаниялар, таълим ва тиббиёт муассасалари ўз стендлари билан иштирок этмоқда.
 Тадбирдан мақсад - тажриба алмашиш, Ипак йўли маданий-тарихий меросини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ҳамкорлик режалари муҳокамаси учун учун халқаро платформа яратиш.