Тошкент кимё-технология институтида 2018-2019 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича қабул жараёнига жалб қилинган профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг Шайхонтохур тумани ҳуқуқ-тарғибот ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

14.06.2018

Тошкент кимё-технология институти ректори Муталов Ш.А. сўзга чиқиб 2018-2019 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори даражада ташкил этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳақида йиғилганларга қуйидагиларни баён қилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-июндаги “2018-2019 ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги” ПҚ-3769-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8-июндаги 511-сонли буйруғи ҳамда унда кўзда тутилган асосий масалалар ва қарорнинг асосий мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништирди. 2018-2019 ўқув йилида Тошкент кимё-технология институти қабул комиссия аъзолари ва тайинланган масъул шахслар таркиби ҳақида маълумот берди.

    Ушбу комиссия таркибини шакллантиришда тажрибали, ҳалол, пок, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлар таркибига таянилди.Уларга юклатилган вазифаларнинг талаб даражасида бажарилишини таъминлаш ҳамда, қабул комиссиялари кўрсатадиган жойларда қабулга оид меъёрий хужжатлар, статистик маълумотлар, янгиланган касбга йўналтирувчи тарғибот-ташвиқот лавҳалари, фанлар бўйича дастурлар, маслаҳатчилар жадвали, институт таълим йўналишлари, эълонлар ва бошқа зарур маълумотлар билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани прокурори  ўринбосари 1-даражали юрист  Назаров Х.Қ,  Шайхонтохур            тумани          прокурори   Пўлатов Ф.Қ. сўзга чиқиб,

ҳозирда хукуматимиз томонидан ёшларни билим олишлари учун жуда катта эътибор берилаётганлиги, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодга билим ўргатиш, уларни етук ва мукаммал мутахассислар бўлишлари учун олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Қабул жараёнларини ташкил этиш йилдан-йилга савия даражаси ошиб бораётганлиги, лекин шунга қарамасдан қабул жараёнларида содир бўлаётган қонунбузарчилик ҳолатлари ҳақида маълумот бериб ўтишди. Бунда ҳаётий мисоллар келтириб ўтдилар ва бу йилги қабул жараёнларини ташкил этишда айнан шу масалага алоҳида эътибор билан қараб, бу каби ҳолатларни такрорланмаслигини таъминлаш лозимлигини ҳар бир профессор-ўқитувчи ва ходимларга тушунтиришди. Ҳуқуқ-тарғибот ходимлари бўлаётган воқияликлардан ҳабардорлиги баъзи ходимларни ҳуқуқни билмаслиги ёки тажрибасизлиги сабабли турли найранглар ва жиноий ишларга иштирокчи бўлиб қолмоқдалар. Шунинг учун Шайхонтохур туманидаги олий таълим муассасаларининг зиёли ва кўп йиллик тажрибали халол, пок профессор-ўқитувчилари ёшларга тушунтириш ишларида фаол қатнашишларини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирни якунлаш мақсадида институт ректори Муталов Ш.А. сўзга чиқиб, қабул жараёнини адолатли ташкил этиш бўйича профессор-ўқитувчилар фикрларини тинглади ва шу асосда қабул жараёнда иштирок этувчи ҳар бир масъул шахслардан кафолат хатлари олинди. Барча қабул жараёни иштирокчилари бу фикрни бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва қабул жараёнларини адолат мезони асосида ва қонун доирасида ўтказишга ваъда бердилар. Тадбир якунида институт ректори Муталов Ш.А. тадбир меҳмонлари Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани прокурори ўринбосари Назаров Х.Қ, Шайхонтохур тумани прокурори   Пўлатов Ф.Қ .га ўз миннатдорчилигини билдирди.