Тошкент – кимё технология институти Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультети «Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси» кафедраси жамоаси мактаб ўқувчиларини институт тузилмаси билан яқиндан таништириш хусусида давра сухбати ўтказдилар

30.05.2018

Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультетининг Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси кафедраси жамоаси Тошкент шахри Яшнообод туманидаги 166-сонли мактаб ўқувчиларини Тошкент кимё технологияси институти билан яқиндан таништириш хусусан, Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси мутахасислиги билан таништириб ўтишди. 166-мактаб директори Литвинова Ольга Ивановна сўзга чиқиб, Тошкент кимё-технология институти Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси кафедрасининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари мактабимизга келиб Тошкент кимё-технология институти ташкил топиши, унинг фаолияти ҳамда ўз соҳалари тўғрисида мактаб ўқувчиларига атрофлича маълумот беришга келгалигини мамнуният билан айтиб, сўзни тақдимотчиларга берди. Нефт ва газни вайта ишлаш технологияси кафедраси доцентлари Исматов Дилмурод ва Назарбеков Махмуд, Игамкулова Наргизалар сўзга чиқиб тайёралаган тақдимотлари ва маърузалари орқали институт ва кафедра мутахассислиги бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтишди.