Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факультетида “Китоб тафаккур ҳазинаси” номли давра сухбатлари ўтказилди

30.05.2018

Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси  факультетида талаба ёшларнинг китобга бўлган мухаббатини шакллантириш ва китоб инсоннинг шахс бўлиб шаклланишида тутган ролини талаба-ёшларга ва профессор ўқитувчиларга тушунтириш ҳусусида “Китоб тафаккур ҳазинаси”  давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу тадбирда факультет маънавий-ахлоқий тарбия ишлар бўйича декан муовини Кадиров Баходир, факультет катта ўқитувчиси Ўринов Улуғбеклар, “Беруний” номидаги давлат стипендияси соҳибаси, магистр Абдумаликова Ҳусноралар иштирок этишди. Дастлаб Кадиров Баходир президентимизнинг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори билан талабаларни таништириб ўтди. Абдумаликова Хуснора сўзга чиқиб китоб билим мамбаи эканлиги у инсонни ҳар қандай қабиҳ ишдан, қабиҳ ниятдан асраши мумкинлиги, шунинг учун ҳам китоб инсонга энг яхши дўст ҳисобланиши, китоб ўқиган инсон ўтмишдан бохабар бўлиши ва келажакка теран нигоҳ билан қараши тўғрисида тўҳталиб ўтди.