Темур тиғи етмаган жойни. Қалам билан олди Алишер!

10.02.2018

Инсоннинг буюклиги нимада? Бу саволга хар ким турлича жавоб бериши мумкин. Кимдир буюкликни ибратли умр мисолида кўрса яна кимдир, ўша инсон томонидан қолдирилган илмий меросда, бошқалар эса эзгу ва хайрли ишларида кўради.

Бобокалонимиз Мир Алишер Навоий сиймосида ушбу хислатларни барчаси мужассам бўлганлигини кўриш мумкин. Ғазал мулкининг султони яшаб ўтган умри давомида қолдирган улкан мерос асрлар давомида авлдоларга наъмуна бўлиб келмоқда. Форс ва туркий тилда ижод қилиб сўз саънатидан моҳирона фойдаланиб битган ғазаллари, байтлари-ю такрорланмас мисралари ҳали-ҳамон навоийшунос олимлар томонидан ўрганилмоқда.

А.Навоийни лирикасига эътибор берар эканмиз унинг  Хисрав Деҳлавий ва Абдурахмон Жомий каби машхур шарқ лирик шоирларининг, Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий ва Лутфий каби ўзбек дунёвий адабиёти намоёндаларининг энг яхши адабий традицияларни давом эттирганлигини ва ривожлантирганлигини кўришимиз мумкин. У халқ поэтик ижодиётининг ғоявий-бадиий бойликлардан унумли фойдаланди. Бадиий адабиётнинг хаётга, жамият эҳтиёжларига ҳизмат қилиш учун курашган Навоий лирик поезиянинг тематикаси, ғоявий мотивлари ва образлари системасини бойитди, такомиллаштирди. У жуда катта ва бой лирик хазина яратиб қолдирди.

Алишер Навоий ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қолдирган бўлиб, бу мероснинг хажми, “Лисон ут-тайр” достонида шоирнинг ўзи таъкидлашича, 100 минг байтдан иборат. Бу бой мерос билан Алишер Навоий ўзбек адабиётини жаҳон юксаклигига кўтарди ва ўзбек адабий тилига асос солди. Ўзбек адабиётида лирик жанрлар ва достончиликнинг энг юқори тараққиёти Алишер Навоий номи билан боғлиқдир.

Бу йил шоирнинг 577 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бугун юртимизнинг турли гўшаларида буюк адибнинг таваллудига бағишлаб тадбирлар, навоийхонлик кечалари бўлиб ўтмоқда.

Шу жумладан бизнинг институтимизда ҳам  Алишер Навоий таваллуд топган кунни байрам сифатида нишонлаш яхши анъанага айланган. 2018 йил 8 феврал санасида “Авлодлар қалбида мангу барҳаёт” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар ва фаол талабалар иштирок этишди. Адибнинг нодир насрий меросидан намуналар келтирилди.

 

 

Озиқ-овқат махсулотлар технологияси факультети

             Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини

   Б.Н.Боборажабов

                                                                                                                39-14 гуруҳ сардори

Ф.Б.Дониёров