Тошкент Кимё- технология институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14-январь Ватан химоячилари кунига бағишланган «Мардлар қўриқлайди Ватанни» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

13.01.2018

    12 январь куни Тошкент Кимё- технология институти Ёшлар Иттифоқи  институт бошланғич ташкилоти фаоллари иштирокида институтимиз фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14-январь Ватан химоячилари кунига  бағишланган «Мардлар қўриқлайди Ватанни» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институтимиз ректори Ш.А.Муталов, институтимиз фахрий мехмонлари, барча факультет деканлари, Ёшлар Иттифоқи ИБТ етакчиси Ш.Норматов, профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

         Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси курсантлари ташриф буюрдилар. Тадбир давомида фаол ва иқтидорли талабалар томонидан таййорланган  ҳарбий жанг санъати усуллари ижро этилди.

   Қувноқлар ва зукколар жамоаси  ўзларининг сахна кўринишлари билан тадбиримиз меҳмонларига аъло кайфият улашдилар.

   Тадбир давомида институтимиз фахрли меҳмонлари эътиборига ўзбек ва кавказ миллий рақслари институтимиз талабалари томонидан намойиш этилди.

    Тадбир сўнгида институтимиз раҳбарияти томонидан тадбиримизнинг фаҳрли меҳмонларига эсдалик совғалари топширилди.