Тошкент кимё-технология институти ўқитувчилари ва талабалари диққатига!

14.06.2019

Буюк Британия (Англия)нинг Норвич Тил Ўқитиш Институтида 2 хафталик Ёзги ўқув курси ва Лондонга саёхат дастурига таклиф этамиз!

Ўқув курси вақти: 2019 йилнинг август ойи.

Ўқув курс дастури:

  • Буюк Британия(Англия)нинг Норвич Тил Ўқитиш Институтининг профессионал эксперт ва олимлари томонидан хафтада 5 кунлик Ёзги ўқув курс (2 хафталик);
  • Лондон шахри бўйича экскурсия: Англия (Лондон)нинг тарихий жойларига саёхат ва ижтимоий тадбирлар: кино, театр, концерт, турли томошалар, денгизлар, Буюк Британиянинг қисмлари, Лондон, Big Ben, Cambridge каби жойларига бориш (ҳаражатлари ўқув курси нархига киритилган).

Иштирок этувчилар ўз ҳисобидан қатнашиши мумкин. Экскурсия ва ўқув курсида иштирок этувчи ўқитувчи ва талабаларга ТКТИ ректори ва Олий Таълим Вазирлигининг рухсат хати бўлади. Экскурсияга Хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Эшчанова Гўзал “Инструктор” сифатида гурухга бириктилган. Ўқув курси якунида Сертификатлар тақдим этилади.

Хужжатларни қабул қилиш муддати: 23.06.2019 йил

Талаб этиладиган хужжатлар:

  1. Паспорт нусхаси (талабалар учун ота-онаси паспорт нусхаси ҳам);
  2. Ариза;
  3. Кафолат хати (талабалар учун ота-онаси томонидан).

Харажатлар:

  •  Ўқув курс (экскурсиялар билан биргаликда) нархи - 700 фунт стерлинг (887 АҚШ дол.);
  •  Лондонга авиабилетлар (Тошкент –Лондон-Ташкент) – 600 АҚШ дол.;
  •  Англия визаси – 200 АҚШ дол.  (2018 й.);
  • Яшаш жойи ўқитувчи ва талабаларга мўлжалланган турар жой бўлиб, унинг нархи тез орада маълум қилинади.

Умумий харажатлар: 1800-2000 АҚШ дол.

Маълумот учун: +99894 6378246 Эшчанова Гўзал.