Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Азиатский сателлит кампус» дастури бўйича 2018 йилда педагогик илмий изланишлар олиб бориш учун докторантурага(Graduate school of Education and Human Development, School of Education) танлов эълон қилади.

05.06.2018

 Ушбу докторлик дастури Нагоя Университети томонидан 2015 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, Осиё худуди мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонлик ёш  истиқболли мутахассислар учун мўлжалланган.  Дастур номзодларга асосий иш жойидан четлашмаган холда Нагоя университетида ҳам ўқиш, ҳам илмий изланишлар олиб бориш имкониятини беради.

Нагоя университетига бориш, ўқиш ва илмий изланиш олиб бориш билан боғлиқ барча харажатлар Япония томонидан қопланади.

Тўлдирилиши керак бўлган хужжатлар

Хужжатлар Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига топширилиш муддати

2018 йил 11-июн

Дастур ҳақидаги қўшимча маълумот учун Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси манзили:

Амир Тимур кўчаси 107, 14-В,

Халқаро бизнес марказ,

Телефон: 238-94-05/06